«Ювентус» собиқ «Барселона» дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ботафого» клубини тарк этгач, эркин агентга айланган бразилиялик дарвозабон Норберто Нето яна Европа майдонларига қайтиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Николо Скира хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, 37 ёшли посбонни Туриннинг «Ювентус» жамоаси билан шартнома имзолаш эҳтимоли катта. Клубга янги дарвозабон шошилинч тарзда керак. Сабаби Камил Грабара оғир жароҳат олиб,узоқ муддатга сафдан чиқди.

Нетонинг ўзи ҳам «Ювентус»га қайтишга тайёр эканини маълум қилган. У туринликлар сафида 2015–2017 йилларда тўп сурган. Шунингдек, Европада «Барселона», «Валенсия», «Борнмут» ва «Фиорентина» клубларида ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!