"Ювентус" "Валенсия" ҳужумчисини кўз остига олиб қўйди

“Валенсия” форварди Родриго Морено фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли испаниялик футболчига “Ювентус” қизиқиб қолган. “Кўршапалаклар” эса ўз футболчисини 120 млн еврога баҳолашмоқда. Туринликлар эса бунча маблағ тўлашмоқчи эмас ва шу боис улар “Валенсия” раҳбарияти билан музокараларни давом эттириб, футболчининг нархини камайтиришмоқчи.

Маълумот учун, Морено жорий мавсум Ла Лигада 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!