"Ювентус" Харри Кейнни қўлга киритиш йўлини билади

«Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Харри Кейн фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, англиялик форвард "Ювентус" клубига ўтиши мумкин. Туринликлар уни қўлга киритиш учун Гонсало Игуаинни беришлари мумкин. Ўз навбатида аргентиналик ҳужумчи Италияга қайтишдан бош тортган ва онаси саратондан даволанаётгани учун она юртида қолган. Игуаин Туринга қайтса 14 кунга карантинга олинади. Кейн туринликлар учун Гонсало ўрнига ажойиб ўзгариш бўлади.

Олдинроқ, Кейн учун курашаётган "Реал" бу траснфердан воз кечганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!