"Барселона" клуби Миралем Пьяничнинг трансфери бўйича "Ювентус"га навбатдаги таклифини юборди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” босниялик хавбек эвазига “кекса синьора”га хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитични таклиф қилган. Аммо, бу таклиф Италия чемпионини қизиқтирмаган. Улар кўпроқ “Барса”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Артур Рамосга қизиқиш билдирмоқда.

Ракитичнинг трансфери Пьяничникидан икки баробар арзон ҳисобланади. Иван ҳозирда 20 млн еврога, Миралим эса 52 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)