“Ювентус”ни тўхтатган мураббий янги шартномадан бош тортди
А Сериянинг навбатдаги турида “Интер” Туринда “ювентус”ни кичик ҳисобда енгди. Бу мағлубиятдан кейин туринликлар чемпионлик курашидан чиқди.
Миланликлар бош мураббийи Симоне Индзаги баҳсдан кейин “Интер”нинг янги шартномасини қабул қилмаганини билдирди.
- Икки йиллик шартномам бор. Клуб менга уни узайтиришни таклиф қилди. Мен шошилмасликни сўрадим. Менимча, ҳозир шартнома масаласи долзарб эмас. Етти ойлик фаолият давомида “Женоа”, “Торино” ва “Фиорентина” билан бўлган ўйинларда очко йўқотдик. Шунга қарамай, клуб, ўйинчилар ва мухлислар ишончини ҳис қиляпман, - деди Симоне Индзаги.
Чемпионлик унвонини ҳимоя қилаётган “Интер” бу галги чемпионатда 63 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Индзаги шогирдлари скудетто учун курашда “Милан” ва “Наполи”дан ортда қоляпти.
Фикрлар