"Ювентус"нинг энг қиммат ҳимоячиси операция столига ётиши керак

"Ювентус" клуби ҳимоячиси Маттейс Де Лигт жарроҳлик столига ётиши мумкин. Бу ҳақда Corriere di Torino нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли голландиялик футболчи елкасидан жароҳат олган. Агар у операция қилинса, тахминан 2 ой даволанишига тўғри келади.

Маълумот учун, Де Лигт жорий мавсум “Ювентус” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!