Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Бенедикт Хеведес мушакларидан жароҳат олди ва жамоасининг Италия А Серияси 26-туридан ўрин олган “Аталанта”га қарши баҳсда иштирок эта олмайди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, германиялик футболчидан бошқа Хуан Куадрадо ва Фернандо Бернардескилар ҳам ушбу ўйин қайдномасига киритилмаган.

“Ювентус”нинг “Аталанта”га қарши ўйин учун  қайдномаси

Джанлуиджи Буффон, Войцех Щенсны, Маттиа Дель Фаверо, Маттиа Де Шильо, Джорджо Кьеллини, Даниэле Ругани, Штефан Лихштайнер, Андреа Барцальи, Мехди Бенатия, Карло Пинсольо, Алекс Сандро, Квадво Асамоа, Миралем Пьянич, Сами Хедира, Клаудио Маркизио, Блез Матюиди, Стефано Стураро, Родриго Бентанкур, Дуглас Коста, Гонсало Игуаин, Пауло Дибала, Марио Манджукич.

Маълумот учун, “Ювентус” – “Аталанта” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 22.00 да старт олади.