"Ювентус" ўзининг расмий сайтида голландиялик ҳимоячи Маттейс де Лигтнинг COVID-19 га қарши топширган тест натижалари мусбат чиққанини маълум қилди. Энди ушбу футболчи маълум вақт карантинга олинади.

Бундан аввалроқ "кекса синьора"нинг икки етакчи футболчилари – Хуан Куадрадо ва Алекс Сандрода ҳам коронавирус аниқланган эди.

“Ювентус” 15 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 30 очко билан 4-ўринда бормоқда. Де Лигт эса бу мавсум ҳозирча 9 та ўйинда иштирок этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)