Замон ёшларники ёхуд Мбаппе Неймар борасида қарор чиқарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, Килиан Мбаппе Париж клуби билан ҳамкорликни 2025 йилга қадар узайтирди. У "Реал"га ўтишга яқин эди. Бироқ Париж клуби уни мўмай даромад ва бир қатор ваколатлар эвазига сақлаб қолди. 

Манбаларнинг хабар беришича, Килиан эндиликда жамоада ким қолиши ва ким кетиши борасида қарор чиқара олади. "SPORT" нашри берган маълумотга кўра, француз энг биринчилардан бўлиб, Неймарни сотиш кераклиги ҳақида раҳбариятга айтган. 

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингернинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!