Заньоло А Серияга қайтмоқда

Трансфер ҳуқуқи "Галатасарой"га тегишли бўлган Николо Заньоло А Серияга қайтмоқда. 

Фабрицио Романога кўра, футболчини "Аталанта" сотиб олиш банди билан ижарага олмоқда. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг хариди бергамоликларга 14.5 миллион еврога тушиши мумкин. Ижара учун эса клуб 6 миллион евро тўлайди. 

Заньоло якунига етган мавсумни "Астон Вилла"да ўтказди. Николо жамоанинг муҳим аъзоларидан бирига айлана олмади ва бирмингемликлар унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни истамади. 

Заньоло учун А Серия бегона эмас. У айнан ушбу чемпионатда футболчилик фаолиятини бошлаган. Дастлаб, "Женоа" ва "Фиорентина" академияларида таҳсил олган бўлиб, "Интер"да дебют қилган. Шундан кейин уни "Рома" сотиб олганди. 2023 йилнинг қишки трансферлар ойнасида 25 ёшли хавбек Туркияга йўл олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!