Зарруҳ Адашевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди
Ўзбекистонлик ММА жангчилари орасида иккинчи бўлиб, UFC билан шартнома имзолаган ҳамюртимиз Зарруҳ Адашевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.
У 2022 йил 15 январь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил қилинувчи UFCнинг навбатдаги турнирида октагонга кўтарилади. У бразилиялик анчагина жиддий рақиб бўлган Клейдсон Родригесга қарши жанг қилади.
Родригес профессионал фаолияти мобайнида 8 та жангнинг 7 тасида ғалаба қозонган ва бир бора мағлубиятга учраган. 6 та серияли ғалабани қайд этиб келмоқда. Бироқ бу муваффақиятларнинг барчаси бошқа промоушенларда юз берган. Зарруҳ Адашевга қарши жанги эса UFCдаги дебюти бўлади.
Ҳамюртимизнинг кўрсаткичи эса 4-3 кўриниш олган. Юртдошимиз UFCдаги дастлабки икки муваффақиятсизликдан сўнг, Райан Беноитни мағлуб этган эди.
Ўйлаймизки, у мазкур жангда ҳам ғалаба қозониб, барча ўзбекистонлик ММА ихлосмандларини хурсанд қилади. Бу борада эса унга омад тилаймиз!
Фикрлар