Зарруҳ Адашевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

  • 25 февраль, 2022, 13:43
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Зарруҳ Адашевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. 

Юртдошимизнинг бу галги жанги 4 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC APEX турнири доирасида бўлиб ўтади. 

Унга АҚШ вакили Оде Осборн рақиблик қилади. Аслида, ҳамюртимиз 15 январь куни бразилиялик Клейдсон Родригесга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, Адашевнинг қўлидан олган жароҳати туфайли, ушбу тўқнашув бекор қилинганди.

Маълумот учун, Осборн фаолияти мобайнида 10 та ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган.Шунингдек, бир инобатга олинмаган жанг ҳам бор. Юртдошимизнинг кўрсаткичи эса 4-3 кўриниш олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!