"Зенит" Черишевни Россияга қайтармоқчи

“Валенсия” ярим ҳимоячиси Денис Черишевнинг агенти Алексей Сафонов мижозининг “Зенит”га ўтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра питерликлар 28 ёшли россиялик футболчини “кўршапалаклар”дан 25 млн еврога сотиб олишга тайёр.

Маълумот учун, Черишев “Валенсия” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!