Зидан: Барча айбдор. "Реал" ЧЛ даражасида ўйнамади

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигасининг 1-турида ПСЖ (0::3) дан учралган мағлубиятдан кейин, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизда шиддат йўқ эди. Тўп учун кечган яккакурашларда ютқазавердик. ПСЖга қарши ўйнаганингизда бу ҳолат вазиятни мураккаблаштираверади.

ПСЖ яхши жамоа. Улар вазиятларни яратадилар. Аммо бу мени безовта қиладиган нарса эмас. Менинг жамоам мусобақанинг талаб даражаси ва шундай рақибга қарши тура олишга тайёр бўлмагани ҳавотирлантирмоқда.

Парижликлар барча жабҳада биздан устунлик қилишди. Асосийси шиддатли ўйнашди. Бу мени безовта қилди, албатта. ПСЖ бизга босим ўтказишини билардик, амммо беллашувнинг ҳар қайси дақиқасида ҳам биз гўё-ки ўйинда эмас эдик.

Одатда биз кўп вазиятлар яратамиз, бугун ҳам иккита голимиз ҳисобга олинмади. Аммо бу голлар билан ҳам имкониятимиз етарли бўлмас эди.

Биз ютганимизда - барчанинг ғалабаси, ютқазганимизда - ҳамма айбдор.

Шиддат, бу майдондаги энг асосий нарса. Сиз ёмон ўйин ўтказишингиз мумкин, лекин сиз шиддатни ошириб, тўп учун оёқларингизни қаттиқроқ қўйиб, яккакурашларда юцангиз ғалабага эришишингиз мумкин. Аммо бугун буни қилганимиз йўқ," - Зидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!