Зидан Бэйл ва Хамесни "Ред Булл"га қарши ўйин қайдномасига киритмади

“Реал” Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Австриянинг “Ред Булл” клубига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувида иштирок этадиган футболчиларни эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу таркибга Гарет Бэйл, Хамес Родригес ва Мариано Диаслар киритилмади.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Кейлор Навас, Андрей Лунин.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Эдер Милитао, Марсело, Альваро Одриосола, Адри де ла Фуэнте.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Тони Кроос, Лука Модрич, Иско, Федерико Вальверде, Эдер Азар, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лука Йович.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Ред Булл” жамоалари баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!