Зидан Бэйлни нега Мюнхендаги турнирга олиб келмаганини айтди
“Реал” Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан кеча Audi Cup турнири доирасидан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши ўйиндан сўнг нега Гарет Бэйл таркибга жалб этилмаганини изоҳлади.
“Бэйл формада эмаслиги учун бу турнирда иштирок этмаяпти. Шифокорлар билан маслаҳатлашганимиздан сўнг уни Мадридда қолдиришга қарор қилдик. Шунинг учун у клуб қароргоҳида шуғулланмоқда. Бу қарор мураббийлар, Гарет ва шифокорлар билан ўзаро келишган ҳолда қабул қилинган”, - дейди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 30 ёшли уэльслик футболчи “Реал” уни Хитой клубига қўйиб юбормагани учун Мюнхендаги турнирга боришдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар