Зидан бир гуруҳ футболчиларни ҳайдаяпти
“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Эрлиг Холанд ва Килиан Мбаппенинг трансферига маблағ топиш мақсадида жами олти нафар футболчини сотиб юборишга қарор қилди.
Бош мураббий Зинедин Зидан кетадиганлар рўйхатига ҳимоячи Рафаэль Варан, ярим ҳимоячилар Марко Асенсио, Дани Себальос ва Мартин Эдегор, ҳужумчилар Мариано Диас ва Лука Йовични киритди.
Бу футболчиларнинг аксарияти ҳозирнинг ўзида бошқа клубларда ижара асосида тўп тепмоқда.
Шунингдек, Серхио Рамоснинг келажаги ҳам мавҳумлигича қолмоқда. Томонлар ҳали янги битим бўйича бир тўхтамга келгани йўқ. Аввалроқ, Испания футболига кўника олмаган ва аксарият вақтини жароҳатларини даволашга сарфлаётган Эден Азарнинг трансферга қўйилиши ҳақида ҳам хабарлар чиққан эди.
Фикрлар