Зидан ҳайрон қолди
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан клуб раҳбарияти Серхио Рамос масаласини ҳал қила олмаётганидан ҳайрон қолаётганини билдирди.
- Серхио масаласи қандай якунланишини билмайман. Мен унинг клубда қолиши тарафдориман. У жамоамиз учун жуда муҳим футболчи. Менимча, Серхио 40 ёшгача юқори савияда ўйнай олади. Рамос антиқа футболчи, - деди Зидан.
Жамоа сардори ва етакчиси Серхио Рамоснинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади. Томонлар бир тўхтамга кела олмаяпти. “Қироллик клуби” раҳбарияти Рамосга март ойи охирига қадар якуний қарорга келишига муҳлат берган.
Фикрлар