Зидан Кантени "Реал"да кўрмоқчи
Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте “Реал” бош мураббийи Зинедин Зиданнинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла бошлади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” келаси йил ёзги трансферлар даврида франциялик футболчининг трансфери масаласида “аристократлар”га таклиф билан мурожаат қилишни режалаштиришмоқда.
Ўз навбатида мадридликларнинг Кантега қизиқиш билдиришаётгани ҳақида “Челси”нинг хам хабари бор. Кантени асосан лондонликлар сафидан “Реал”га кўчиб ўтган футболчилар – Тибо Куртуа ҳамда Эден Азарлар ўзаро сухбат давомида мадридликларга айнан унга ўхшаган футболчи кераклигини айтишади.
Маълумот учун, Канте жорий мавсум “Челси” сафида жами 3та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар