Зидан "Леганес"га қарши баҳсдан кейинги фикрларини билдирди

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 38-турида "Леганес"га (2:2) қарши беллашувда жамоанинг 10 та баҳсдан иборат бўлган ғалабали сериясига нуқта қўйилгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашувни яхши ўтказа олмаганимиз учун ғазаблансак бўлади. Аммо биз чемпионликни уддасидан чиқиб бўлганимизни унутмаслигимиз керак.

Ушбу ўйин биз ютқазмаганлигимиз билан ёдда қолади. Биз эришган ютуқларимиздан мамнун бўлишимиз керак," - деди Зидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!