Зидан ПСЖни бошқариши мумкин

ПСЖ мавсумдаги қониқарсиз натижалардан кейин бош мураббий Галтьени истеъфога чиқариши мумкин. Француз клубни бошқара олмаяпти. Унинг қўл остида жамоа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Бундан ташқари, 2023 йилда 18 та ўйин ўтказиб, 8 маротаба мағлубиятга учради. 

Парижликлар яқин кунларда Галтьени келажагини ҳал қилади. Агарда у кетса, клуб бошқарувига Зидан келиши мумкин, дея хабар берди "RMC Sport" нашри.

ПСЖ сўнгги йилларда деярли ҳар мавсум мураббийни ўзгартиришига тўғри келмоқда. Бундан олдин, Почеттино ҳам клубни шундай тарк этганди. Зидан эса 2021 йилдан бери бери ишсиз бўлиб турибди. Унга "Реал"дан қизиқиш борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!