Зидан

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан қишки трансферлар даврида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра франциялик мутахассис бу борада Вильям Салиба ("Арсенал"), Бенуа Бадьяшил ("Монако") ва Бубакар Камара ("Марсель") каби футболчилар номзодини кўз остига олиб қўйган. Таъкидлаш керакки, уларнинг барчаси франциялик футболчилар бўлиб, 18-19 ёшда.

Маълумот учун, “Реал” Ла Лиганинг ўтган 12 та туридан сўнг “Барселона”дан кейин 2-ўринда бормоқда.