Зидан: "Реал" Ла Лигани ютиш учун бор кучини ишга солади

"Реал" клубининг устози Зинедин Зидан "Эйбар"га қарши баҳс олдидан жамоанинг Ла Лигадаги кураши борасида гапириб ўтди.

Мадридликлар чемпионатнинг 27-туридан сўнг, турнир жадвалида етакчилик қилаётган "Барселона" жамоасидан 2 очкога ортда қолмоқда.

"Ҳозирги вазиятда биз 2 очкога ортда қолмоқдамиз. Олдинда бизни яна 11 та учрашув кутяпти. Ла Лигада ғолиб бўлиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Гоҳида, мен ўз фикрларимни испан тилида яхши тушунтириб бера олмайман. Мен учун ҳар бир беллашув жуда муҳим ҳисобланади. Ҳатто ўртоқлик баҳслари ҳам! Биламанки, "Реал" либоси барча нарса, деганидур.

Ла Лига узоқ давом этадиган мусобақа. Менга бу чемпионат ёқади. Агар жамоа ушбу чемпионатда бир маромда яхши ўйнаб келса, бу ЧЛда ҳам фойда беради. Примера энг қийин ва узун турнир ҳисобланади.

Испания футболи оддий эмас, бизни доим қийин рақиблар кутиб олади ва бу менга ёқади. "Реал" либосини кийганингизда ҳар учрашувда унинг аҳамияти муҳимдир," - деди Зидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!