Зидан Хави Эрнандесни қайдномага киритди

"Реал" клуби Ла Лиганинг 28-туридан ўрин олган "Эйбар"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Жароҳатидан фориғ бўлган Эден Азар ва Марко Асенсио мадридликлар сафига қайтган.

Асенсио деярли 11 ой давомида майдонга тушмаган. У ўтган йилнинг 24 июль куни "International Champions Cup" турнири доирасида "Милан"га қарши баҳсда жароҳат олганди.

Лукас Васкес, Лука Йович ва Начо "Эйбар"га қарши учрашувда жамоага ёрдам бера олишмайди.

Қуйида "қаймоқранглилар"нинг 28-тур ўйини учун тўлиқ қайднома рўйхати билан танишишингиз мумкин;

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля, Диего Альтубе;

Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Ферлан Менди, Хави Эрнандес Каррера;

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Иско, Каземиро, Федерико Вальверде, Хамес Родригес;

Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Марко Асенсио, Браим Диас, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!