Зидан "Ювентус" футболчисини Мадридга олиб келмоқчи

Tuttosport хабарига кўра, франциялик мутахассис бу борада клуб президенти Флорентино Пересга 28 ёшли футболчини сотиб олишни сўраб мурожаат қилган. Пьяничнинг трансфери 90  млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, босниялик футболчи 2016 йилдан буён туринликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. У жорий йилги мавсумда А Серияда 23 баҳсда майдонга тушди ва 2 та гол киритиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!