Зиданга Серхио керакмас

Мадридликлар ҳимоячиси Серхио Регилон ёзги трансферлар вақтида “Валенсия”га ўтиб кетиши кутилмоқда.

 “Севилья” таркибида ижарада ўйнаб юрган футболчига  Зинедин Зидан асосий жамоада жой йўқлигини маълум қилган.

“Реал” тарбияланувчиси бўлган ҳимоячи 2015 йилдан буён иккинчи жамоада тўп суради ва икки марта бошқа клубларга ижарага берилган. Унга ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Абрамович Хаверцга 40 миллион евро ваъда қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!