Зиданнинг "Реал"даги ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзод ким?

“Реал Мадрид Кастилья” клуби бош мураббийи Рауль янги мавсумда “Реал”нинг асосий жамоасини бошқариши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, 43 ёшли испаниялик мутахассис Зинедин Зидан бош мураббийликдан кетган тақдирда, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзод сифатида тилга олинмоқда. “Реал” раҳбарияти  бу борада кўплаб мутахассислар номзодини кўриб чиқмоқда, бироқ Рауль номзоди кўпчиликка маъқул келмоқда.

Рауль 1994-2010 йилларда “Реал” сафида тўп сурган. Шундан кейин 2 мавсум “Шальке”да ҳаракат қилди.

Бундан аввалроқ Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби Раулни бош мураббийликка таклиф қилмоқчилиги ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!