Златан бугун "Милан" билан шартнома имзолайди

La Gazzetta dello Sport нашри журналисти Николо Скира тарқатган хабарга кўра, томонлар ёзга қадар мўлжалланган шартнома имзолашади. Бу келишувни яна бир йилга узайтириш шарти ҳам шартномадан ўрин олади.

Тажрибали форвард "россонерилар" сафида бу мавсум 3 млн, келгуси мавсум эса турли бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 4,5-6 млн евро даромад қилади.

Яқин соатлар ичида 38 ёшли ҳужумчи миланликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади ва бу борада расмий баёнот берилади. Маълумот учун, Ибрагимович 2010-2012 йилларда ҳам "Милан" сафида фаолият олиб борган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!