Златан Ибрагимович АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович Англия чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Декабрь ойида 35 ёшли футболчи 6 та ўйинда 5 та гол уриб, 3 та голли пасга муаллифлик қилди. Аввалроқ швециялик футболчи клуб мухлислари томонидан декабь ойида тенгсиз деб топилган эди.

“Челси” жамоаси бош мураббийи Антонио Конте декабрь ойида АПЛнинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлганди.