Златан Ибрагимович ўзининг орзулар жамоасига 11 та Златанни киритди
Ads

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович ўзининг орзулар жамоасини тузиб чиқди.

Қизиғи, у ушбу таркибга 11 та Златанни киритди.

“Менинг барча вақтлардаги орзулар жамоам. Энди унга фақатгина мураббий қўйиш керак. Балким у ҳам Златан бўлар”, - дейди швециялик футбол юлдузи.

zla

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи профессионал фаолияти давомида “Аякс”, “Ювентус”, “Милан”, “Интер”, “Барселона”, ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” каби машҳур жамоаларда тўп сурган.