Зоир Жўрабоев: "Терма жамоамиз тўғри йўлдан кетмоқда"

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Тожикистон терма жамоаси 11 июнь куни Душанбеда Покистон терма жамоаси билан куч синашади. Бугун учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бош мураббий билан бирга “Нефтчи” футболчиси Зоир Жўрабоев ҳам иштирок этди. У жумладан шундай деди:

"Авваламбор, мухлисларимиз олдида узр сўрамоқчи эдим. Иорданияга қарши сафардаги ўйинимизда биздан яхши натижа кутишганди. Минг афсуски, уларнинг ишончини оқлай олмадик. Бироқ мухлисларимизга айтмоқчиманки, терма жамоамиз тўғри йўлдан кетмоқда.

Нимага бундай деяпсиз деб сўрасангиз, Осиё Кубогида ва жаҳон чемпионати саралаш босқичида кулчи жамоалар – Қатар, Иордания, Саудия Арабистони каби термалар билан ўйнадик. Сафардаги учрашувларда биз кучсиз эмасдик. Шунчаки, рақиблар бизнинг оддий, майда хатоларимиздан фойдаланиб кетди. Биз эса ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. 

Ҳозир баъзи мухлислар Покистон билан ўйин биз учун қизиқарли эмаслиги ҳақида айтишяпти. Мени ишқибозлардан катта илтимосим бор: бундай қийин пайтда жамоамизни қўллаб туришларини хоҳлардим. Умид қиламанки, уларнинг ишончини қайтарамиз ва терма жамоамиз шунчаки эмас, балки ватанимиз шаъни учун муносиб курашаётганини исботлаймиз".

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!