Зўр тўпурар уч клубдан расмий таклиф олди
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманнга бир нечта жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Уч клуб франциялик футболчига расмий трансфер таклифларини юборган.
Асосий даъвогарлар қаторида Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли”, Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клублари, МЛСдан “Шарлотт” жамоаси бор. Улар ўз мақсадларини расман маълум қилишди.
Бу ҳақда журналист Экрем Конур Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Бундан ташқари, футболчи атрофидаги вазиятни АҚШнинг “Интер Майами”, “Лион”, Туриннинг “Ювентус” ва Истанбулнинг “Галатасарой” жамоалари ҳам кузатиб бормоқда.
Гризманнинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 24 та ўйинда қатнашиб, саккизта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 11 миллион еврони ташкил қилади.



Комментарии