Зума "Челси"да қолмоқчи эмас
Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Курт Зума жамоадан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра франциялик футболчи “аристократлар” сафида барқарор ўйин амалиётига эга бўлолмаслигини тушуниб етган ва шу боис яна “Эвертон”да қолишни танлаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ лондонликлар устози Фрэнк Лэмпард янги мавсумда Зумага имконият бермоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Таъкидлаш лозимки, Зума ўтган мавсумни “Эвертон”да ижарада ўтказган ва 36та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган эди.
Маълумот учун, Курт Зуманинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар