Husanov mundialdan hushxabar oldi!

  • 10.07.2026 07:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигидаги жаҳон чемпионатини кузатиб бораётган экспертлар футбол оламининг энг юқори нуфузли мусобақасида ўзини намоён эта олган футболчиларни аниқлади.

Мундиал кашфиётларилан айримлари мусобақага аллақачон суперюлдуз мақомида келган бўлса, бошқалари Шимолий Америкага қадам босганида ҳали таниқли эмас. Турнир давомида эса улар учун топ-клублар навбатга турадиган футболчилар сифатида қайтмоқда.

Демак, 2026 йилги жаҳон чемпионатида экспертлар назарига тушган футболчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди.

Абдуқодир Ҳусанов –  Ўзбекистон

Агар собиқ иттифоқ ҳудудидан чиққан юлдузлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу албатта Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановдир. Ҳа, у ҳақида аввал ҳам иқтидорли футболчи сифатида гапиришарди, аммо айнан жаҳон чемпионати уни ҳақиқий юлдузга айлантирди ва бу шуҳрат аллақачон Осиё минтақасидан анча узоқларга ва жуда кенг тарқалди.

Ҳусанов яккакурашларда рақибларини додлатди, ҳимояда ўйинни аниқ ташкил этди ва дунёнинг энг кучли ҳужумчиларига қарши ҳам муваффақиятли ўйнай олишини кўрсатди.

Майкл Олисе – Франция

Майкл Олисе замонавий ҳимоя ҳақидаги тасаввурлардаги стереотипларни бузди. Франциялик футболчи нафақат рақиб ҳимоячиларини ўз томонига жалб қилиб, шериклари учун бўш ҳудудлар яратди, балки турнирнинг энг ижодкор футболчиси сифатида ҳам эътироф этилди.

Возинья – Кабо-Верде

Кабо-Верде терма жамоасининг бош қаҳрамони дарвозабон Возинья (асл исми Жозимар Диаш) бўлди. Унинг сейвлари оролликлар жамоасига машҳур юлдузларга қарши муносиб кураш олиб бориш имконини берди, Аргентинага қарши ўйин эса уни турнир рамзларидан бирига айлантирди.

Возиньянинг тарихи жаҳон чемпионати бир неча ҳафта ичида илгари фақат Африка футболи мухлисларигина танийдиган футболчини бутун дунёга машҳур қилиши мумкинлигини яна бир бор исботлади.

Ламин Ямал – Испания

Ёш иқтидорлар ҳақида гап кетганда Ламин Ямални эсламасликнинг иложи йўқ. Турнир бошланишидан аввал ҳам у кўтарилаётган юлдуз сифатида танилган эди, аммо айнан 2026 йилги жаҳон чемпионатида  унинг оддий истеъдодли ўсмир эмас, балки энг муҳим учрашувлар тақдирини ҳал қила оладиган ҳақиқий етакчи экани намоён бўлди.

Эрлинг Холанд – Норвегия

Жаҳон чемпионати янги номларни очиб беришининг энг ёрқин мисоли Норвегия бўлди. Албатта, Эрлинг Холандни бутун дунё аввалдан яхши танийди, аммо айнан унинг муваффақиятли ўйини ва акробатик голлари сабаб мухлислар эътибори бутун Норвегия терма жамоасига қаратилди.

Жаҳон чемпионати ҳар доим иқтидорлар учун энг яхши намойиш майдони бўлиб келган. 2026 йилги тарихий жаҳон чемпионати буни яна бир бор исботлади: бир ой ичида нафақат карьерани ўзгартириш, балки жаҳон футболи тарихига кириш ҳам мумкинлиги амалда ўз исботини топди.

Икки ўзбек “Брага”га нега керак?

Ўзбек футболчиси Европа Чемпионлар лигасидаги юришини ғалаба билан бошлади

Майдонда очиқ жиноят бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувни танқид қилишди

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

Майкл Оуэн Ўзбекистон ўйинига муносабат билдирди

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!