Ўзбек футболчиси Европа Чемпионлар лигасидаги юришини ғалаба билан бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа майдонларида УЕФА Чемпионлар лигасининг саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  ўтган мавсум якунларига кўра Озарбайжон чемпионлигига эришган "Сабах" клуби биринчи саралаш босқичининг илк учрашувида Уэльснинг "Нью-Сейнс" жамоасини қабул қилди. 

Бокуликлар қитъанинг энг нуфузди турниридаги дебютини муваффақиятли ўтказиб, ғалаба билан якунланди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам рақиб дарвозасига йўл топиш учун фаол ҳаракат қилди, бироқ устунликни ҳисобда намоён этишнинг иложи бўлмади. Ҳужумлар кўп бўлди, лекин аниқ зарбалар етишмади ва танаффусгача таблода ноллар сақланиб турди.

Иккинчи таймда ўйин суръати янада ошди ва бу сафар мезбонлар ўз имконини қўлдан бой бермади. 66-дақиқага келиб, "Сабах" футболчилари ҳисобни очди. Велько Шимич рақиб дарвозасини ишғол этди, унга голли пасни Тимотеуш Пухач узатди.

Учрашувнинг 84-дақиқасида эса "Сабах" иккинчи бор гол урди. Бу сафар Кахим Пэррис ўз номини таблога ёздирди. 

"Нью-Сейнс" жамоаси ҳисобни қисқартириш ёки вазиятни ўзгартира олиш учун жиддий қаршилик кўрсата олмади ва меҳмонлар майдонни голсиз тарк этди.

Таъкидлаш жоизки, Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумида ўзбек футболчиси ҳам майдонга тушди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев "Сабах"нинг бошланғич таркибидан жой олди ва роппа-роса бир соат ўйнади. 

Шу тариқа, Раҳмоналиев Европа Чемпионлар лигасида иштирок этган ўзбек футболчилари қаторига қўшилди. 

Энди "Сабах" футболчилари кейинги босқичга чиқиш учун бир ҳафтадан кейин Уэльсда бўладиган жавоб учрашувида ижобий натижани сақлаб қолиши талаб этилади. 

Ўзбек футболчисига нарх белгиланди. Унга Италия, Германия, Туркия, Нидерландиядан қизиқиш катта!

Нега жим? Бир йил аввал Бельгияга кетган Ўринбоев эсингиздами?

Майдонда очиқ жиноят бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувни танқид қилишди

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

Европалик мураббий мундиалда уч ўзбек футболчисини алоҳида ажратиб кўрсатди

Майкл Оуэн Ўзбекистон ўйинига муносабат билдирди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!