OChL. "Navbahor" - "Mumbay Siti": MATNLI TRANSLYaTsIYa

  • 3 oktabr, 2023, 19:01
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Ayni paytda Osiyo chempionlar ligasi guruh bosqichidan o‘rin olgan "Navbahor" - "Mumbay Siti" uchrashuvi start oldi. Mazkur o‘yindan matnli translyatsiyani saytimiz orqali kuzatib borishingiz mumkin.

 

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Унда вакилларимиз йирик - 3:0 ҳисобидаги тарихий ғалабани қайд этди.

  • 90+5'

    Азимжон Аҳмедов огоҳлантирилди.

  • 90+4'

    Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Лекин сўнгги паллада тўпни меҳмонлар посбони Лаченпа қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 90+2'

    "Навбаҳор" таркибида навбатдаги ўзгаришлар юз бериб, Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоевлар ўрнига Азимжон Аҳмедов ҳамда Музаффархон Муминовлар майдонга тушишди.

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига  тўхталишлар учун 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГОООЛЛЛЛ! 88-дақиқада дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Дониёр Абдуманнопов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобнинг йирик  кўриниш олишини таъминлади - 3:0.

  • 87'

    Меҳмонлар таркибида наватдаги ўзгариш юз берди. Апуиа Ўрнига Гуркирта майдонга тушди.

  • 82'

    "Навбаҳор" таркибида навбатдаги ўзгариш: Майдонда ҳаракат қилган Жасур Яхшибойев ҳамда Остон Ўруновлар ўрнига майдонга Асадбек Собиржонов, Донёр Абдуманноповлар тушди

  • 79'

    Менимча икки жамоа ҳам ҳисобга розидек кўринмоқда

  • 75'

    Бугунги учрашувга 8230 нафар мухлис ташриф буюрди.

  • 72'

    "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Майдонда ҳаракат қилган Тома Табатадзе ўрнига Темурхўжа Абдуҳолиқов туширилди

  • 70'

    Меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш юз берди. Викрам ўрнига Бипин майдонга тушди.

  • 66'

    Меҳмонлар сафида Перейра Диаз огоҳлантирилди.

  • 62'

    Меҳмонларнинг ҳужуми ҳавфли тус олди. Яхшиҳамки ҳужумчига аниқлик етишмади. Йўлдошев тўпни ўтказмади

  • 61'

    Иброҳим Йўлдошев огоҳлантирилди.

  • 57'

    Меҳмонлар таркибида дастлабки ўзгариш юз бериб, Чхангте ўрнига Эл Ҳаяти майдонга тушди.

  • 58'

    ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Остон Уруновнинг супер рейдидан сўнг Жасурбек Яхшибоев гол уриб, ҳисобни иккита ошириб қўйди. Баракалла йигитлар!!!!

  • 52'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Жамшид Искандеров 25-30 метрлар чамаси узоқликдан кучли ва аниқ  зарба йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.

  • 49'

    Иккинчи бўлимда темп нисбатан пасайди

  • 47'

    Иккинчи бўлим бошидаёқ наманганликлар бурчак зарбасини амалга оширди. Жамшид Искандеровнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтарди

  • 46'

    Учрашувнинг 2-бўлими бошланди.

  • 45+3'

    Учрашувнинг 1-бўлими якунланди. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетди.

  • 45+2'

    Ўткир Юсупов жароҳат олган бўлиши мумкин. У оқсоқланиб ҳаракат қилмоқда

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 41'

    УХХХХХХХХХХХХХ! Пенальтини Стюарт амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг, тўпни "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов қайтарди.

  • 43'

    "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. 

  • 40'

    Биринчи бўлим сўнгига келиб, меҳмонлар фаоллликни оширди.Кетма-кет Ўткир Юсуповни безовта қилишмоқда

  • 36'

    Дарвоза томон зарбалар сони 3:2 "Навбаҳор" фойдасига

  • 32'

    Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, тўп меҳмонлар дарвозабони Лаченпага бориб тушди

  • 31'

    Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, тўпни "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов ушлаб олди.

  • 28'

    "Навбаҳор" бурчак зарбасидан нимадир ўйлаб топмоқчи. Ҳали ўхшамади

  • 28'

    ОЧЛ. "D" гуруҳи. 2-тур. "Навбаҳор" - "Мумбай Сити": Ҳали ҳам таблода иккита нол порлаб турибди.

  • 23'

    Майдон марказига яқин жойда Филипп Иванович рақибига нисбатан кескин ўйнади

  • 18'

    Болтабоевнинг супер рейдидан сўнг Остон Ўрунов зарба берди, Остоннинг зарбаси химоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 17'

    Наманганлик мухлислар ўз суюклиларидан гол сўрамоқда. 

  • 15'

    Дастлабки 15 дақиқаликда "Навбаҳор" устунлик қилган бўлса, энди меҳмонлар тўпга эгалик қилиб, ўйин тизгини ўз қўлларига олмоқчи

  • 12'

    "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян жамоасининг ўйинидан қониқмаяпти ва турган ҳолда "лочинлар"га "дарс бериб турибди"

  • 10'

    Меҳмонларнинг илк ҳужумидан сўнг, тўпни "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов ушлаб олди. Ҳозирча намангнанлик мухлислар фаол!!!

  • 5'

    "Лочинлар" дастлабки бурчак зарбасини амалга оширди. Яхшибоевнинг узатмасидан сўнг меҳмонлар ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилди

  • 2'

    "Навбаҳор"нинг илк дақиқадаги ҳужуми хавфли кўриниш олди. Лекин сўнгги паллада, Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

  • 2'

    Бугунги ўйинни мезбонлар кўк, меҳмонлар эса қора рангли  футболкаларда ўтказишмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди. Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди.

  • *'

    Ҳар икки жамоа аъзолари бугунги учрашув ҳакамлари бошчилигида, ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!