"Vulverxempton" - "Arsenal": Matnli translyatsiya
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Жака майдон марказида қоидани бузди.
- 89'

Моутиньо ўрнига Гибс-Уайт майдонга тушди.
- 88'

Торрейра вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.
- 87'
Уиллокнинг зарбасини Невеш дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.
- 86'

ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Льяказетт ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
- 84'

Конор Коуди сариқ карточка билан жазоланди.
- 79'

Мейтленд-Найлз рақибга нисбатан қасддан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 77'

Саисс огоҳлантирилди.
- 76'

Сака ўрнига Уиллок, Соареш ўрнига эса Беллерин майдонга тушди.
- 71'

Доэрти ўрнига Нету майдонга тушди.
- 70'
Уотер-брек
- 64'
Адама Траоре дарвозабон устидан тўпни ташлаб қўймоқчи бўлди. Аммо тўп юқорилаб кетди.
- 56'

Мейтленд-Найлз Тирнейни алмаштирди.
- 55'

Дендонкер ўрнига Диого Жота майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи бўлим якунланди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўши берилди.
- 43'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сака ажойиб тарзда Патрисиу дарвозасини ишғол қилди.
- 35'

Патрисиу Нкетианинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини бартараф этди.
- 32'

Давид Луиз Траорега нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
- 29'
Дендонкер юқори қаватда тўпга мослаша олмади.
- 27'
Уотер-брек
- 26'

Бурчак зарбасидан кейин "Вулверхемптон" дарвозаси олдида пала-партишлик юзага келди. Обамеянгнинг зарбасига куч етишмади ва Патрисиу тўпни эгаллаб олди.
- 10'
Траоре узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Анчагина ноаниқ.
- 1'
Адама Траоре дастлабки дақиқадаёқ гол уриши мумкин эди. Мартинес ўз ўрнида.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Fikrlar