Файзуллаев Туркияда қанча маош олади?

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдан Туркия чемпионатининг “Истанбул Башакшеҳир” клубига ўтиши жуда кўп муҳокама қилиняпти ва бу мавзуга доир хабарлар кўпаймоқда.  

Tecno

Оммавий ахборот воситаларида турк инсайдерларига таянган ҳолда Аббосбек Файзуллаевнинг шартномасига доир янги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, истанбулликлар ўзбек легионери учун “армиячилар”га 7,5 миллион евро бадал пулига қўшиб, 2,5 миллион евро миқдорида бонус ҳам тўлаши келишилди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Файзуллаев янги клуби учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Расмий шартнома имзоланганидан кейин ўзбек футболчиси “Башакшеҳир”дан йилига бир миллион евро миқдорида маош олиши айтиляпти. Бундан ташқари, Аббосбекка ўйини, натижалар ва кўрсаткичлар асосида бонуслар ҳам ажратилиши кўзда тутилган.

Манбалар Аббосбек Файзуллаев ЦСКАда ўйнаган даврда йилига 100 минг евро атрофида маош олгани ва Россия Премьер-лигасида энг кам иш ҳақи тўланадиган футболчилардан бири бўлгани ҳақида ёзди.

Шу ўринда, айрим таниқли собиқ футболчилар ўзбек легионерининг трансферига муносабат билдирмоқда. Sports.uz портали уларнинг фикр-мулоҳазаларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

Александр Мостовой, “Спартак Москва”, “Бенфика”, “Кан”, “Страсбур”, “Сельта” собиқ футболчиси:

Аббос учун “Башакшеҳир”га ўтаётгани жуда яхши. У Европа тажрибасини олиши муҳим. Айнан шу нарса бизнинг футболчиларга етишмайди. У ЦСКАдаги фаолиятини ёрқин бошлади, лекин кейинчалик нималардир рўй берди.

Файзуллаев маҳоратли йигит. Россияда етмаган нарсаларга, Туркияда эга бўлади. Мен жисмоний куч-қувватни назарда тутяпман. Европада бунга жуда катта эътибор қаратишади.

ЦСКАга эса Файзуллаев етишмайдиган бўлди. Чунки у жуда ақлли футболчи эди.

Виталий Денисов, ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси:

Ўтган мавсум Аббоснинг ўйинида пасайиш кузатилган эди. Мавсум биз истагандек, самарадор бўлмади, лекин Файзуллаев миллий терма жамоада ҳам, клубда ҳам голлар урди, ассист қилди.

ЦСКА ҳам, Аббос ҳам бу трансфердан ютди. Файзуллаев энг кучли лигага бўлмаса-да, жуда яхши клубга ўтди ва у ерда Элдор Шомуродов билан бирга ўйнайди. Мен унинг “топ-5” лигага кетишини кутгандим.

Аббос – Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг меҳнаткаш кучларидан бири, ундан 2026 йилги жаҳон чемпионатига катта муваффақиятлар кутяпмиз.

 Кирилл Набабкин, ЦСКА собиқ футболчиси:

Файзуллаевнинг ўрнини тўлдириш мумкин, лекин мен буни катта йўқотиш, деб ҳисоблайман. Аббос “армиячилар” жамоасида иккита яхши мавсумни ўтказди. Ўтган чемпионатда ўйинида бироз пасайиш бўлди, асосий таркибда камроқ майдонга тушди. Лекин Файзуллаев ёш ва салоҳияти катта ўйинчи, майдонда натижа қила олади. Унинг кетгани ЦСКА учун катта йўқотиш.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев икки мавсум давомида ЦСКАда жами 72 та учрашувда қатнашиб, саккизта гол ва 22 та ассист муаллифи бўлди. 21 ёшли футболчимиз “армиячилар” билан бирга Россия чемпионати бронза медали, мамлакат кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритди.

“Реал” Ҳусановнинг жамоадоши учун икки юлдузини беради

Ҳусановга жой борми? Гвардиола янги таркиб шакллантиряпти

Файзуллаев бу футболчилар орасида суперюлдузга айланади

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

Файзуллаев фаолиятида ўзгариш

Файзуллаев Туркияда узоқ қолмайди

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию