
Ҳусанов, “Сити”дан яна кимлар кетяпти?
Европада ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига икки ҳафта вақт қолди. Одатда, шу кунларда клублар ўз савдоларини тезроқ якунлашга ҳаракат қилгани боис, трансфер бозори яна қайнайди.
Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Манчестер Сити” ҳам ёзги трансферлар даврини анча фаол ўтказди. Ёши ўтиб қолган Скотт Карсон, Кевин де Брюйне, Кайл Уокер клубни тарк этди.
Гвардиола бошқарувидаги мураббийлар штаби режасига киритилмаган Витор Рейс “Жирона”га, Макс Аллейн “Уотфорд”га, Жек Грилиш “Эвертон”га ижарага юборилди.
Аслида ёзги трансферлар ойнаси очилган паллада Абдуқодир Ҳусанов ҳам бошқа клубларга ижарага юборилиши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Бироқ Хосеп Гвардиола 21 ёшли ўзбек футболчисини жамоада олиб қолиб, янги мавсумда унга имкон беришга қарор қилди.
Англия Премьер-лигаси старт олган бўлса-да, трансфер бозори ҳали очиқ ва “Манчестер Сити”дан яна бир неча ижрочилар кетиши кутиляпти. Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозларига “шаҳарликлар”нинг чиқиш трансферлари бўйича маълумотларни тақдим этади.
Гвардиола: Ўйинчимиз керак бўлса, клубга мурожаат қилинг!
Англия Премьер-лигасининг бир неча клублари “Манчестер Сити”да ўзини кўрсаган ўйинчиларни ижарага олиш ва тўлиқ трансфер қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бош мураббий Хосеп Гвардиола ихчам таркиб билан ишлашни ва жамоадаги ўйинчиларнинг барига ўйин амалиёти беришни истаяпти.
Испаниялик мутахассис “Тоттенхэм”нинг Савиога қизиқаётганига ўз муносабатини билдирди. Лондон клуби бразилиялик футболчи икки марта мурожаат қилиб, 40 ва 70 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қилганди.
- Трансфер ойнаси охиригача сизлар билан яна уч-тўртта матбуот анжуманида кўришамиз. Мендан Савио трансфери ҳақидаги саволни яна қачон сўрашларини билмайман.
Шундан келиб чиқиб, айтишим мумкинки, “Тоттенхэм” ёки исталган бошқа жамоага бизнинг ўйинчилар керак бўлса, марҳамат қилиб, клубга мурожаат қилишсин. Шахсан ўзим, Савио биз билан мавсум охиригача ёки ундан ҳам кўпроқ қолишини истайман.
Эндигина 21 ёшга тўлган бу футболчининг салоҳияти катта, майдонда кўп вақт ўтказяпти. Фақат у мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини янада ривожлантириши талаб этилади.
Трансферлар масаласида ўйинчининг истаги ҳамма нарсадан устун туради. Кейинги босқичда харидор клуб билан келишиши керак, йўқса, ўйинчи жамоада қолади, - деди Хосеп Гвардиола.
“Сити” Ҳусановнинг рақобатчиси учун катта сумма сўради
Ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган ўйинчилар қаторига Рико Льюис ҳам қўшилди.
Бу футболчи янги мавсумда ўнг қанот ҳимоясидан ўрин олиши кутилмоқда. Бунинг учун у Матуес Нуньес ва Абдуқодир Ҳусанов билан рақобатлашиши талаб этилади.
“Ноттингем Форест” эса, шу кунларда Рико Льюисни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. “Ўрмончилар” 20 ёшли футболчини трансферга кўндириш учун “Манчестер Сити”да олаётганидан икки баравар кўп маош беришни ваъда қилди.
“Манчестер Сити” ўйинчини қўйиб юборишга қарши эмас. Бироқ “Ноттингем Форест” биринчи уринишда таклиф қилган сумма манчестерликлар ёқмади. “Ўрмончилар” Льюис трансфери учун 25 миллион евро бадал пули ва беш миллион евро бонус берилишини таъкидлади.
Журналист Санти Аунанинг аниқлашича, “Манчестер Сити” раҳбарияти Льюис трансферини 40 миллион еврога баҳоламоқда ва бундан паст суммага ўйинчини қўйиб юбормайди.
Ўтган мавсум иқтидорли ҳимоячи барча турнирлар доирасида 44 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, иккита гол ва бешта ассистга муаллифлик қилганди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган.
Ҳусанов ўйнаган учрашувда Гвардиола нималар ёқмаганини айтди!
Ҳусанов ва жамоадошларига хушхабар!
Ҳусанов бўйича Гвардиола янги режа тузиб қўйди
Пул бўлмаса, Файзуллаев ўйнамайди!
Шомуродов кутганимиздан ҳам зўр бўлиб чиқди! “Башакшеҳир” устози ўзбек легионерлари ҳақида яна нималар деди?
Ҳусанов ортида дунёнинг энг зўр дарвозабони тураган бўлди!
Ҳусановни “Манчестер Сити”га жойлаган мутахассис ишдан кетди!
Комментарии
она йигламаса, бола сут бермайди.
Хусанов "качон тушаман?" демаса, захирада формасини йукотади