А Серияда яшил рангли либосдан фойдаланиш тақиқланади

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 2022/2023 йилги мавсумдан бошлаб Италия А Серияси клубларига асосий рангги яшил бўлган либосларни кийиш тақиқланади.

Манбанинг таъкидлашича, бундай қоидани жорий этишнинг асосий сабаби Италия чемпионатининг йирик телеканаллар билан ҳамкорлик қилишидир. Телевизион компаниялар асосан яшил либосдаги футболчилар майсанинг ранггига қоришиб, тасвир сифати ёмонлашишидан хавотирда.

А Серия раҳбарияти клублар бир йил ичида ўз либосларини янги талабларга бемалол мослаштириши учун яшил либос тақиқланганлиги тўғрисида олдиндан эълон қилишга қарор қилди.

А Сериянинг янги 2021/22 йилги мавсуми 22 август куни бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!