Абдуллоҳ Мадаминов терма жамоамизга илк олтин медални олиб келди!
Мўғулистоннинг Улан Батор шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Айни дамда финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
65 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Абдуллоҳ Мадаминов қитъа чемпионлиги учун таиландлик Бунджонг Синсирига қарши жанг қилди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди – 5:0.
Маълумот учун, бизни олдинда Жавоҳир Абдураҳимов (Ўзбекистон) ва Сабыржан Аккалыков (Қозоғистон) тўқнашуви кутмоқда.

Фикрлар