Агуэро дўсти Мессидан Роналдуни устун қўйди

“Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро сўнгги 15 йилликнинг энг кучли футболчилари – Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг тўпурарлик борасидаги имкониятларини солиштирди.

- Криштиану Роналду Лионель Мессидан дадилроқ ҳужумчи. У ҳар доим ўзига ишонади. Роналду тинимсиз гол ура олади, - деди аргентиналик ҳужумчи.

Дарҳақиқат, 36 ёшли Роналду Англия премьер-лигасига ўтганидан кейин ҳам “Манчестер Юнайтед” учун бир неча марта гол урди. У Чемпионлар лигасида ҳам ўзини кўрсата олди. Португалиялик юлдуз терма жамоада ҳам голлар сериясини давом эттирмоқда.

Лионель Месси эса ПСЖга ўтганидан бери “Барселона”даги ўйинларини намойиш эта олмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар