Ана холос! Роберт Левандовскига

"France Football" журнали бош муҳаррири Паскаль Феррет "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскига 2020 йил учун "Олтин тўп" берилиши мумкинлигини маълум қилди.

Феррет жорий мавсум ушбу совринга эга чиққан Лионель Мессининг польшалик ҳамкасбига қарата айтган сўзларига қўшимча қилди:

"Месси чиройли ва ақл билан гапирди. Шошилинч қарор қабул қилишга ҳожат йўқ. Биз Левандовскига "Олтин тўп" бериш ҳақида ўйлашимиз мумкин. Аммо танлов асосида қурилган соврин тарихини ҳам ҳурмат қилишимиз шарт.

Роберт ўтган йили "Олтин тўп"ни қўлга киритганига ишончимиз комил эмас. Биз буни аниқ айта олмаймиз. Чунки овоз бериш жараёни ўтказилмаган. Тўғрисини айтсам, ўтган йили Левандовскида ғалаба қозониш учун катта имконият бор эди",-деди Паскаль.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×