"Арсенал" футболчиси Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Эйнсли Мэйтленд-Найлз фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга яқин турибди.

24 ёшли англиялик футболчини "Рома" ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Журналист-инсайдер Жанлуижи Лонгарининг хабар беришича, "бўрилар" футболчи билан шахсий келишувга эришган ва энди фақатгина “канонирлар”ни кўндириш қолган холос.

Мэйтленд-Найлзнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 12 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум Лондон клуби сафида 11 та ўйинд майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!