"Кападзе билан доим алоқадамиз, лекин "Навбаҳор" ҳақида гаплашмадик" - Раҳмоналиев "Сабах"даги голи ва таклифлар ҳақида

  • 14 декабря, 10:13
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча Озарбайжон чемпионатининг навбатдаги турида ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев тўп сураётган “Сабах” клуби сафарда “Туран” жамоасини 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Ўйиндаги учинчи голга эса бизнинг легионеримиз муаллифлик қилди. Ўйиндан кейин Sports.uz журналисти Раҳмоналиев билан суҳбатлашди.

- Ҳар доим легионерларимизни гол урганини кўриш ёқимли. Табиийки, сизни ҳам голингиздан хурсандмиз ва айниқса, бу ғалабага ҳисса қўшса икки карра ёқимли, шундай эмасми?

- Албатта, айтиб ўтганингиздек, гол уриш ёқимли ҳис беради, айниқса, ғалаба билан бирга келса!

- Ўйин қандай кечди? Адашмасам, бу мавсумдаги илк голингиз. Дарвозани ишғол қилишингизни кутганмидингиз?

- Ўйин қийин кечди. “Турон” жамоаси ҳимоявий ўйин бўйича лигани етакчи клубларидан бири ҳисобланади. Майдон ҳолати яхши эмасди. Шунга қарамасдан, Худога шукурки, ўйин ғалаба билан тугади. Ҳа, бу мавсумдаги биринчи голим. Сабаби, ушбу йил ҳамма ўйинларни ҳимоявий ярим ҳимоячи зонасида ўтказяпман. Икки ўйиндан бери гол уришим кераклигини ўйлаётгандим. Бу учрашувга насиб қилган экан.

- “Сабах” чемпионатда пешқадам бўлиб турибди. Легионер сифатида жамоангиз билан биринчи ўринда юришни гашти бошқачами?

- Пешқадам бўлиш ҳар бир жамоанинг орзуси ва мақсади, шунингдек, бизнинг жамоани ҳам. Ҳамма хурсанд, лекин ҳали чемпионат якунлангани йўқ. Охиригача сақлаш учун кўп тер тўкишга тўғри келади.

- Ўтган йили жамоа 5-ўринни эгаллаган. Бу йил эса “Сабах” клуби қаердан куч топяпти?

- Ўтган йили чемпионатда ишлар юришмагандан сўнг мақсад Кубокни қўлга киритиш эди. Шунинг учун 5-ўринда якунлаган эдик. Бу йил жамоага кўплаб янги футболчилар жалб этилди ва Озарбайжонда легионерлар лимити олиб ташланди. Ўйлашимча, асосий сабаблари шу.

- Озарбайжон чемпионатида сизга ёққан ва ёқмаган нарса нима?

- Чемпионатда ҳар бир жамоа ҳар бир ўйинда рақобат қила олади, ҳеч қайси ўйинга 100 фоиз ютамиз, деб чиқа олмайсиз. Рақобат бор жойда фақат ўсишга хизмат қилади. Ёқмаган нарса, мухлисларни озлиги. Футбол мухлислар билан қизиқ. Афсуски, бу ерда ишқибозлар ташрифи жуда оз.

- Охирги пайтларда сизни яна чемпионатимизга қайтишингиз ҳақида гапиришяпти. Шу ростми?

- Бу гап-сўзлар ҳар йили трансфер ойнаси очилиши билан чиқади, янгилик эмас.

- Тимур Кападзе сизни “Навбаҳор”га таклиф қилаётгани ҳақиқатми?

- Кападзе билан ҳар доим алоқадамиз. “Навбаҳор” таклифи ҳақида ҳали гаплашмадик. Келаси йилга нима қилмоқчилигимни сўрадилар. Ҳали “Рубин” билан шартномам борлиги, ҳозирда “Сабах” футболчисилигим ва асосийси, клуб менга ишонаётганини айтдим.

- Озарбайжон чемпионати билан бизни чемпионатимизни солиштиргандирсиз? Фарқли томонлари нимада?

- Озарбайжонда легионерлар даражаси ва жамоалар Европа лигаларида ўйнаш имконияти борлиги учун ўйлашимча, кучлироқ. Бу ерда футбол кўпроқ ҳужумкорликка асосланган бўлса, Ўзбекистонда ярмидан кўп жамоалар ҳимоявий ўйин услубида ўйнашади. Лекин ўзимизда охирги йилларда футбол сезиларли даражада яхши томонга ўсди ва ўсишда давом этмоқда. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Адхамжон Низомов
14/12/2025 11:20
Озарбайжондан 10 баробар кучликку.Шуни билиб туриб хам Озарлар томон булганини буни.Узбекистон кучли деб тугрисини айтиб куйавер,чайналанмасдан.