"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньо таркибга қайтди.

Маълум бўлишича, бразилиялик футболчи тиззасидан олган жароҳатини тиклаб, жамоавий машғулотларга келиб қўшилган. У Чемпионлар лигаси 4-тури доираисдаги "Атлетико"га қарши беллашувда иштирок этиши мумкин.

28 ёшли футболчи жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 9 учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1 тадан гол ва ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. "Қизиллар" 22 очко билан АПЛда 2-поғонани банд этиб турибди.

"Ливерпуль" ҳамда "Атлетико" Мадрид ўйини 4 ноябрь куни Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар