Азим Аҳмедов бир қарорга келди!

Қишки селекцияда таркибини кучайтиришда давом этаётган “Навбаҳор” клуби ўзининг етакчиларини ҳам сақлаб қолишни уддалаяпти.

Жумладан, Наманган футболи тарбияланувчиси, “Навбаҳор” клубининг сардори Азим Аҳмедовнинг шартномаси якунига етганди. Футболчининг олдида таклифлар кўп бўлса-да, бир қарорга келди. Кеча клуб у билан янги келишувга эришди.

азим_2

“Бир неча йиллардан буён сардор сифатида “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига катта улуш қўшиб келаётган ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов 2022 йилни ҳам “лочинлар” сафида ўтказади. У билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Маълумот учун, Азимжон Аҳмедов Coca Cola Суперлига 2021 йилги мавсумида 24 ўйинда майдонга тушиб, 2105 дақиқа тўп тепди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди”, - дея бу хусусида хабар берди, “Навбаҳор” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
06/01/2022 08:29
Bir qarorga keldi deb yozmanglarda admenlar buni qarori kup bo‘lsa bu nelavz bollardanku tupurgan tupigini yalabam olaveradi. Men Navbahordan ketdim hayir muhleslar deb yig‘lab stekir qo‘yib ikki kundan kiyin salom muhleslar hech qisi yuq tupigimni tozalab yalab oldim qaytdim deyaveradi bu.

Минбар

Барча блоглар
×