Баҳодир Аҳмедов: Ҳеч нарса йўқотилмади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Aҳмедов Гватемалага қарши ўтказилган учрашув ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлим жуда ёмон ўйин кўрсатдик, айниқса, ҳимояда. Буни таърифлаб бўлмайди. Йигитлар ҳаяжонландими, тушуна олмадим. Иккинчи таймда шогирдларим яхши ҳаракат қилди. 1:4ни 4:4га айлантира олдик. Вазиятлар бўлди, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Сўнгги сонияларда омад рақибга кулиб боқди.

Бу мағлубиятдан кейин йигитлар тушкунликка тушиб қолмади. Олдинда иккита ўйин бор. Кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч нарса йўқотилмади. Икки учрашувда кўпроқ ҳимояга эътибор берамиз. Сабаби, Гватемалага қарши беллашувда мудофаада кўп хатоларга йўл қўйдик", - деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамизни олдинда Россия ва Мисрга қарши иккита ўйин кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!