"Айнтрахт"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фабио Бланко "Барселона"га ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. 

Каталония клуби вингер билан аллақачон келишувга эришган. 17 ёшли футболчи тез орада "Барселона B" сафига қўшилади. 

Бланко ўтган ёзда "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши мумкин эди, бироқ якунда Франкфуртнинг "Айнтрахт"ини танлади. Айни вақтда ёш футболчи ўйин амалиёти камлиги сабаб мазкур жамоани тарк этишга тайёр. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×