"Барселона" ўзининг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэрони навбатдаги жароҳат туфайли 3 ойга йўқотди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

"Барса" футболчиси Кун Агуэро доктор Хосеп Бругада бошчилигидаги диагностика ва даволаш жараёнидан ўтди. У кейинги уч ой давомида ўйинларда қатнаша олмайди. Ушбу даврда унинг тикланиш жараёнини аниқлаш учун муолажанинг самарадорлиги баҳоланади", - дейилади клуб баёнотида.

33 ёшли Агуэро жорий мавсум “Барселона” сафида жами 5 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. У каталонияликлар сафига шу йилнинг ёзида “Манчестер Сити”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар